“МАЪРИФАТ” ТАРҒИБОТЧИЛАР ЖАМИЯТИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ:

мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурининг мазмун ва моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот ишларини тизимли ва изчил амалга ошириш;

дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиб бориш, терроризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, “оммавий маданият”нинг салбий таъсирлари, наркобизнес ва бошқа таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш;

жамиятимизнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган ички таҳдидлар – эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, оилавий қадриятлар ва ёшлар тарбиясига эътиборсизлик каби ҳолатларга барҳам беришга қаратилган комплекс тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

миллий ғояни юртимизда яшаётган барча миллат ва элатлар, ижтимоий тоифа вакиллари ўртасида кенг тарғиб этиш, бунёдкорлик руҳини ялпи ижтимоий ҳаракатга айлантириш, эртанги кунга ишонч туйғуларини кучайтириш;

тарғибот-ташвиқот ишларида аҳолининг ҳудудий, касбий ҳамда ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мутаносиб, мақсадли ва мазмунли ёндашувни жорий этиш;

ёшларда соғлом дунёқараш, жумладан, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш;

ота-она, оила ва маҳалла, тарихий хотира, миллий ғурур, комил инсон тарбияси билан боғлиқ туйғу ва тушунчаларни ёш авлод қалби ва онгига таъсирчан воситалар орқали сингдириш, аждодларимизнинг бу борадаги меросини бугунги тараққиёт талаблари билан узвий ҳолда ривожлантириш, тарғибот ишларини миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги асосида ташкил этиш;

телевидение, радио, матбуот имкониятларидан тўла фойдаланиб, турли мавзу ва кўринишдаги ижтимоий рекламалар тайёрлаш, замонамиз қаҳрамонлари – етакчи, илғор фикрли, барчага ўрнак бўлган шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти билан оммани таништириш, уларнинг турли ижобий ташаббусларини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган иллатларни, уларнинг турли муаммоларини дадил кўтариб чиқиш.