Наша миссия

“Маърифат” тарғиботчилар жамияти (бундан кейин матнда – Жамият деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизда жамият ҳаётининг маънавий-маърифий асосларини мустаҳкамлаш, миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунча ва тамойилларини ҳаётга жорий этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанимиз тақдири ва келажаги учун дахлдорлик ва масъулият ҳиссини ошириш, ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга йўналтирилган, шунингдек, миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши қарорлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази кўрсатмалари, буйруқлари асосида фуқаролар маънавий оламини шакллантиришга хизмат қиладиган, айни пайтда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини мунтазам равишда олиб боради.