HHO

1.1. “Маърифат” тарғиботчилар жамияти (бундан кейин матнда – Жамият деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизда жамият ҳаётининг маънавий-маърифий асосларини мустаҳкамлаш, миллий истиқлол ғоясининг асосий тушунча ва тамойилларини ҳаётга жорий этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанимиз тақдири ва келажаги учун дахлдорлик ва масъулият ҳиссини ошириш, ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга йўналтирилган, шунингдек, миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши қарорлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази кўрсатмалари, буйруқлари асосида фуқаролар маънавий оламини шакллантиришга хизмат қиладиган, айни пайтда мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини мунтазам равишда олиб боради.

“Маърифат” тарғиботчилар жамияти Республика Маънавият ва маърифат маркази муассислигидаги нодавлат нотижорат ташкилотдир.

1.2. Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказининг қарорлари, бошқарув ҳайъати буйруқлари  ва ушбу Уставга мувофиқ амалга оширади.

1.3. Жамият ўз фаолиятини қонунийлик, ошкоралик, коллегиаллик, ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик, ихтиёрийлик ва ўзини-ўзи бошқариш тамойиллари асосида амалга оширади.

1.4. Ўз фаолият мақсадларига эришиш учун Жамият бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

1.5. Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида амалга оширади.

1.6. Жамият белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида ўзининг ҳудудий бўлимларини ташкил этиш ҳуқуқига эга.

1.7. Жамиятнинг фаолияти номуайян муддатга ташкил қилинади.

1.8. Жамият давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб ўз тасарруфида, хўжалик қарамоғида ёки тезкор бошқарувда алоҳида мол-мулкка эгалик қилиш ва мазкур мулк бўйича мажбуриятлари юзасидан жавоб беришга ҳақли, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларини олиш ва амалга ошириши мумкин, ўз зиммасига мажбурият олиши, судда даъвогар ёки жавобгар бўлиши, мустақил баланси ёки сметасига, кредит муассасаларида сўмда ва хорижий валютада ҳисоб-китоб варағига ва бошқа ҳисоб рақамларига эга бўлади. Жамият давлат, давлат органлари ҳамда корхона ва муассасалар, шунингдек ўз таъсисчилари ва иштирокчиларининг қарзлари ва мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди.

1.9. Жамият ўз  мажбуриятлари  бўйича  ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради.

1.10. Жамиятнинг смета харажатлари ҳамда штатлар жадвали муассис Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари (таъсисчи) томонидан тасдиқланади.

   1.11. Жамият ўзининг фаолияти ва ривожланиш дастурини мустақил равишда шакллатиради.

1.12. Жамиятнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли – муассасадир.

1.13. Жамият ўзининг давлат тилида тўлиқ расмий номи битилган айлана муҳри, штамп ва махсус бланкалари, бурчак штампи ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатга олинган рамзи ва белгиларига эга бўлади.

1.14. Жамият Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси,              9-уйда жойлашган.

1.5. Жамиятнинг тўлиқ номи:

давлат тилида – “Ma’rifat” targ’ibotchilar jamiyati

рус тилида – “Общество пропагандистов Маърифат”

инглиз тилида – “Propaganda society Ma’rifat”

Жамиятнинг қисқартирилган номланиши:

давлат тилида – MTJ

рус тилида – ОПМ

инглиз тилида – PSM