“Маърифат зиёлилари” танлови
“Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси” (тарғиботчилар) ҳамда “Маърифат зиёлилари” (лекторлар) танлови – мақсад: мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тарғибот ишларини тизимли ва изчил амалга ошириш, бу борада кенг жамоатчилик, олимлар, мутахассислар, ижодкор зиёлиларнинг ролини юксалтириш, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналаримизнинг ҳозирги ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама очиб беришга қаратилган маънавий-маърифий тарғибот ишларини самарали олиб бориш, маънавий-маърифий соҳада иш юритаётган фаол, изланувчан тарғиботчилар ва лекторларни муносиб рағбатлантириб бориш.
Вазифаси: тарғибот-ташвиқот ишларида аҳолининг ҳудудий, касбий ҳамда ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мутаносиб, мақсадли ва мазмунли ёндашувни жорий этиш; маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигининг илмий асосланган мониторингини таъминлаш; жамиятнинг турли соҳаларида фаолияти давомида катта ютуқларни қўлга киритиб келаётган фаол, изланувчан, истеъдодли, ватанпарвар тарғиботчиларни излаб топиш ҳамда тарғибот-ташвиқот фаолиятига жалб қилиш; тарғибот ва ташвиқот ишларида фаол тарғиботчиларнинг билим ва кўникмалари юзасидан ўзаро фикрлар алмашинуви учун шароит яратиш; тарғибот ва ташвиқотнинг илғор инновацион методлари ҳамда технологияларини жамият фаолиятида қўллашни йўлга қўйиш.