Маънавият фестивали

“Маънавият фестивали” – маънавиятнинг маъно-моҳияти, миллий маънавиятимизнинг қадимий илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналари, бугунги кундаги ривожланиш тамойиллари ҳақида аниқ мақсадга қаратилган тарғибот ишлари; аҳолининг кенг қатламлари, аввало, ёшларда Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини тарбиялаш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама очиб бериш; бугунги кунда амалга оширилаётган, давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини атрофлича шарҳлаш ва тушунтириш.
Фестиваль Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, ҳудудий ҳокимликлар ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг июль-декабрь ойларида республикамизнинг барча ҳудудларида ташкил қилинади.
Фестиваль доирасида:
- маънавий-маърифий йўналишда амалий семинар-тренинглар;
- бадиий-маърифий китоблар кўргазмаси, хайрия акциялари;
- миллий-рақс, миллий қўғирчоқлар театри, тарихий-миллий либослар намойиши;
- шоир ва адиблар иштирокида “Маърифат” мушоира кечалари;
- “Маърифат тур”лари ўтказиш.