“Халқ маданий ва маънавий мероси” концепцияси

2019-2021 йилларга мўлжалланган “Халқ маданий ва маънавий мероси” концепцияси.

Концепция мақсади: тарихий хотира, миллий ғурур, комил инсон тарбияси билан боғлиқ туйғу ва тушунчаларни ёш авлод қалби ва онгига таъсирчан воситалар орқали сингдириш, аждодларимизнинг бу борадаги меросини бугунги тараққиёт талаблари билан узвий ҳолда ривожлантириш, тарғибот ишларини миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги асосида ташкил этиш, ички туризмни ривожлантириш, ёшларда Она Ватанга муҳаббат, тарихга ҳурмат ҳиссини янада ошириш, ёш авлоднинг маънавий-маърифий билимларини ва дунёқарашини юксалтириш; шу асосда тарғибот материаллари (флаер, баннер, ўқув қўлланмалар, қисқа метражли ҳужжатли кинофильмлар, ижтимоий роликлар) тайёрлаш;

Вазифаси: жамиятнинг турли соҳа ва қатламларини қамраб олган ҳолда маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ташкил этиш; халқ маданий ва маънавий меросини туркумлаштириш, ҳудудий мувофиқлаштириш; самарадор, таъсирчан тарғибот методикасини ишлаб чиқиш ва материаллар билан таъминлаш; қўлланма, рисола ва фотоальбомлар нашр этиш; илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш.

← Нашрлар рўйхатига қайтиш