Яна бир ҳамкорлик йўлга қўйилди!

08.02.2021

меморандум

Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандум имзоланди.

Ушбу меморандумдан мақсад:

  • мамлакатимизда маънавий-маърифий тарғибот ишларни ҳамкорликда тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларни самарадорлигини ошириш;
  • республикамиз маҳаллаларида соғлом, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларда тинчлик, тотувлик ва осойишталикни сақлаш ҳамда ёшларга кўмаклашиш мақсадида “Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида ҳар бир маҳаллаларда профессор-ўқитувчи ва таниқли зиёлилар иштирокида амалий семинарлар, давра суҳбатларини ташкил этиш;
  • ҳудудларда "Маънавият фестивали" доирасидаги лойиҳаларни кенг қамровда ўтказиш;
  • аҳоли ва ёшларни мамлакатимиздаги диққатга сазовор жойларни таништириш, маданий-тарихий меросимизни асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш мақсадида ҳамкорликда “Маърифат тур” лойиҳасини ташкил этиш.
  • мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиланишларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга етказиш, аҳоли кайфиятини кўтариш, 5 та муҳим ташаббусни ҳаётга самарали татбиқ этиш мақсадида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғоя асосида кенг байрам тадбирлари, маданий, маънавий-маърифий учрашувлар, давра суҳбатлари, хайрия концертларини ўтказиш;
  • касаба уюшмаларининг бошланғич ташкилотларида “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари билан ҳамкорликда "Маънавият соатлари"ни ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари келишиб олинди.
← Нашрлар рўйхатига қайтиш