ИККИ устунга таянамиз: Кучли иқтисодиёт ва кучли маънавият

30.03.2021

Дунёда рўй бераётган ҳеч бир инқироз ёки жангу жадал маънавиятни чеккага суриб қўйишга сабаб бўла олмайди. Нимага деганда маънавият ва маърифатгина инсониятни ҳар қандай таназзулдан қутқара олади.


Мамлакатимизда юзага келган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ечиш баробарида халқимизнинг маънавий даражасини сақлаш ва янада юксалтириш эртанги кун барқарорлиги учун муҳим бўлган омил ҳисобланади. Шу боис, давлатимиз раҳбари аҳолининг турмуш даражасини ошириш билан бир қаторда, фикрлаш даражасининг ҳам ошиши устида қайғурар экан: ”Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси-бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси-аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият”,-дея алоҳида таъкидлаб ўтди. Зеро, оғир кунларнинг ҳикматини англаш учун инсоннинг маънавияти юқори бўлиши керак. Юртимизда маънавият соҳасини юксалтириш борасида бир қатор қарорлар қабул қилинди. Республика маънавият маърифат Кенгаши раиси Президент эканлиги белгилаб қўйилди. Кенгашнинг ҳудудий бўлимларига масъуллик ҳокимлар зиммасига юклатилди. Бу эса маънавий-маърифий ишларни давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини белгилаб беради. Маълумки, бугун дунё улкан таҳдид остида қолган Бир вақтда халқимиз, хусусан ёшларимизнинг маънавий иммунитетини тарбиялашимиз зарур. “Маънавият тарғиботчиси” ўқув муассасаси негизида ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтини ташкил этиш, ушубу марказ ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техник таъминотини кескин кучайтириш, унинг фаолиятини илмий тадқиқот ва тарғибот-ташқиқот йўналишларида қайта ташкил этилиши айтилди. Юртбошимиз таълим муассасаларидаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Ҳудудлар марказида намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш, махаллий бюждетлар ҳисобидан соҳага қўшимча штатлар ажратиш бўйича кўрсатмалар берилди. Ёшларни ватанпарварлик, миллий ифтихор руҳида тарбиялаш, бунинг учун тарихни яхши ўртгатиш бу йўналишдаги илмий тадқиқотларни кенгайтириш масаласига тўхталар экан:
Миллий ғоя тушунчасининг тарғиботи, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, жамиятда адабиёт ва китобхонликни янада ривожлантириш мақсадида “Ижод” жамоат фонди негизида Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фондини ташкил этилиши қайд этилди. Юртбошимиз мамлакатимиз мафкурасининг асосий ғоясига таъриф берар экан: “Биз яратаётган янги Ўзбекистонинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини, тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган” деб таъкидлади.
Шунингдек, бугун айтишмиз керакки, кино санъатини изчил ривожлантириш орқали юксак бадиий ғояларни тарғиб этиб, халқнинг маъанавий савиясини ошириш бугунги кунда долзарб вазифадир. Зеро, кино санъати орқали халқимизнинг онгига миллий ва маданий қадриятларни сингдириш, ижобий ва салбий тушунчаларнинг бир-биридан фарқини очиқ намойиш этиш орқали тарбиялаш билан миллий ўзлигимизни сақлаб қолиш борасидаги ҳаракатларимизни амалга ошириш имконияга эга бўламиз. Яна халқимиз онгидаги маънавият тушунчасининг тўғри шаклланишида катта аҳамиятга эга бўлган органлардан бири оммавий ахборот воситаларидир.Телеканаллар қошида фаолият юритадиган бадиий кенгашлар ишининг самарадорлигини ошириш катта аҳамият касб этади. Зеро, олдимизда турган улуғ мақсад-Учинчи Ренессансга пойдевор қўйиш ва уни барпо этиш, энг аввало, халқимизнинг тафаккурини юксалтиришдан бошланади.

Иродахон Аҳмедова
Маънавият ва маърифат маркази "Маърифат" тарғиботчилар жамияти Андижон вилояти бош мутахассиси, Андижон давлат университети "Ижтимоий фалсафа" йуналиши таянч докторанти

← Нашрлар рўйхатига қайтиш