Жаҳон эътирофидаги Бобур илмий-маънавий мероси!

12.02.2021

 

Бугун Ўзбекистон учинчи Ренессанс остонасида турар экан, ўзбек халқининг тарихий, бой маънавий, маданий-миллий қиёфасини дунё ҳамжамиятига тараннум этган  улуғ шоҳлари, буюк олимлар ва шоирларидан бири   Заҳириддин Муҳаммад Бобур илмий меросини ўрганиш ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир.  Зеро, давлатчилик тарихида Бобурчалик шахсий имкон, иқтидор ва моҳир саркарда, инсонпарварлик фазилатларига бой кишилар жуда кам учрайди.

 

Бобурнинг олийжаноблиги унинг Ҳиндистонда темурийларга хос улуғ бунёдкорлик анъаналарини давом эттиришида: муҳташам қасрлар тиклаб, ариқ-каналлар қазиш, боғ-роғлар бунёд этиши, адабиёт, илм-фан ривожига ҳомийлик қилиши, элни адолат билан бошқаришида  кшўзга ташланади.  Унинг бу эзгу ишлари кейинчалик Ҳиндистоннинг буюк фарзандлари томонидан юксак  ижобий баҳоланиб:  Ҳиндистоннинг буюк давлат арбоби Жавоҳирлаъл Неҳру ўзининг «Ҳиндистоннинг очилиши» ва «Жаҳон тарихига бир назар» асарларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида ушбу фикрларида: “Бобур — дилбар шахс. Уйғониш даври ҳукмдорининг ҳақиқий намунасидир. У мард ва тадбиркор одам бўлганини”- таъкидлаган.

 

Шунингдек Бобур шахси Европа ва АҚШ шарқ­шунос-тарихчи олимлари диққат-эътиборини ўзига жалб этган. Инглиз тарихчиси Эдуард Ҳолден, аввало, Бобурни машҳур Юлий Цезарь билан қиёслашни лозим топади: “Бобур феъл-атворига кўра, Цезарга қараганда севишга арзигуликдир. Унинг манглайига юксак фазилатли инсон деб битиб қўйилган”. 

 

Мантиқий давоми сифатида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг болалик ва ўсмирлик йиллари ҳақида роман ёзган «Бобурнома»нинг инглиз таржимони Уилям Эрскин Бобурни Осиё подшоҳларига қиёсан шундай баҳолаган: “Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди”-деб ёзгани ўқувчиларга Бобурнинг дунё ҳамжамияти эътирофини кўрсатади.

 

Таъбир жоиз бўлса, айтиш мумкинки, «Вақоеъ»(«Бобурнома») Бобур саргузаштларининг воқеий тарихий лавҳаларидан иборат бўлса, унинг рубоийлари ана шу қомусий асарга ўзига хос иловадир. Қувонарли томони Ўзбекистонда бобуршунос олимлар “Мубаййин” асарини ўзбек тилига нашр этишга муяссар бўлишгани, ёш авлодга туҳфадир.

 

  Миллат ғурури ва фахри бўлишига қўшган ҳиссаси   маънавий меросни, маданият ва санъатни кейинги авлодларга етказадиган муҳим восита — ёзув яъни хат бўлса, Бобур араб ёзувида савод чиқарган ва умри бўйи шу ёзувда икки-уч тилда матн битган, бу ёзувнинг ифода имкониятлари, ўзлаштириш усулларини яхши билган. Шунинг учун у бу ёзувни янада мукаммаллаштириш, осонлаштириш, сўзни ҳар хил ўқиш нуқсонларини бартараф этиш мақсадида янги ёзув — Бобурий хаттини кашф этган. Унинг бу жасорати, биринчидан, маънавият ва саводхонликка куюнчаклигидан бўлса, иккинчидан, ўқиш ва ёзишни осонлаштириш, қулайлаштиришга интилишининг натижаси, ютуғи эди. 

 

Мутахассисларнинг фикрларига қараганда, Бобурий хаттининг амалдаги араб ёзувидан фарқи(гарчанд шу ёзув асосида яратилган бўлса-да) ва афзалликлари имлода сўз аниқлиги(ҳар хил ўқилмаслиги), ёзиш ва ўқишнинг қулайлиги билан изоҳланади. Буни «Бобурнома»да келтирилган қуйидаги парча мазмунидан ҳам билиб олиш мумкинки, Бобурий хатти алифбоси билан илк бор танишган киши шу ўрганиш жараёнидаёқ бирмунча сўзларни ёза олган: «Мурғобда мирзолар билан мулоқот қилганимда, Қози Ихтиёр Муҳаммад Мир Юсуф билан келиб мени кўрдилар. Бобурий хаттидан сўз чиқди, муфрадотни (ҳарфларини) сўради, ёзиб бердим. Ўша базмдаёқ муфрадотни ўқиб, қоидасига амал қилиб, бир нималар ёзди”. 

 

Демак, мазкур фикрдан икки нарсани: аввало, Қози Ихтиёрнинг ўта зийраклигини, сўнгра Бобурий хаттининг ўқиш ва ёзишга қулайлигини билиб олсак, инглиз шарқшунос олими Монстюарт Элфинстоннинг “Бобурнома” ва унинг бош қаҳрамони ҳақида айтган қуйидаги фикрларини кўрамиз: “Бу хотираларда буюк туркий подшонинг ҳаёти батафсил тасвирланган, унинг шахсий ҳис-туйғулари ҳар қандай муболаға ва пардалашлардан холи. Унинг услуби оддий ва мардона, жонли ва образли. У ўз замондошларининг қиёфалари, урф-одатлари ва интилишларини, қилиқларини ойнадек равшан тасвирлайди. Шу жиҳатдан бу асар Осиёда ягона, чинакам тарихий тасвир намунасидир.

 

Бобур   «Вақоеъ»(«Бобурнома»)ни ёзгани қўлига қалам олган кунидан бошлаб воқеа-ҳодисалар талқини ва кишилар шахсиятига доир фикр-мулоҳаза ва маълумотларнинг фақат ростини ёзишга аҳд қилган: “Бўлган воқеаларни рост ёзганман. Чунки бу асарда шу нарса лозим топилганки, ҳар сўзнинг рости битилади ва ҳар иш айнан қандай воқеъ бўлган бўлса, шундай айтилади”. Шу боис Бобур ҳар бир шахсга адолат ила баҳо беришга ҳаракат қилган. Шу маънода “Бобурнома”ни ажойиб воқеий тарихий роман дейиш мумкин.

 Ф.Мухитдинова

Маърифат тарғиботчилари жамияти аъзоси

← Нашрлар рўйхатига қайтиш