- Бош саҳифа
- Янгиликлар
- Бугун, 2 июль куни Халқлар дўстлиги майдонида гала-концерт ва дрон шоу бўлиб ўтади! Бугун кеч соат 19:00 да Халқлар дўстлиги майдонида 2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан тантанали тадбир бошланади, деб ёзади oyina.uz.
“Ўзбекистон – барчамиз учун ягона Ватан, ягона қалбдир!”
02.07.2023
Бугун, 2 июль куни Халқлар дўстлиги майдонида гала-концерт ва дрон шоу бўлиб ўтади!
Бугун кеч соат 19:00 да Халқлар дўстлиги майдонида 2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун муносабати билан тантанали тадбир бошланади, деб ёзади oyina.uz.
“Ўзбекистон – барчамиз учун ягона Ватан, ягона қалбдир!” шиори остида ташкил этиладиган гала-концертда таниқли шоирлар, чемпион спортчилар, машҳур санъаткорлар ва рақс дасталари чиқиш қилади.
Маънавий-марифий тадбир доирасида қизиқарли танлов ва викториналар уюштирилиб, ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Байрам тадбири якунида 250 та дрон иштирокида махсус шоу ўтказилади.