ННТ

“МАЪРИФАТ” ТАРҒИБОТЧИЛАР ЖАМИЯТИНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ:
- миллий маънавиятимизнинг маъно-моҳияти, илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналари, унинг бугунги кундаги ривожланиш тамойиллари ҳақида аниқ мақсадга қаратилган изчил, таъсирли ва замонавий усул ва воситалардан фойдаланган ҳолда тарғибот ишларини олиб бориш;
- кенг аҳоли вакиллари, айниқса, ёшлар ўртасида ватанга муҳаббат ва садоқат, фидоийлик, энг муҳими уларда дахлдорлик фазилатларини тарбиялаш, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналаримизнинг ҳозирги ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама очиб беришга йўналтирилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларни ўтказиш;
- аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятига салбий таъсир кўрсатадиган ҳар қандай ички ва ташқи таҳдидларга қарши қаратилган тизимли ва замонавий ташвиқот ишларини олиб бориш.