ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ:
Оила, таълим муассасаларида ёшлар тарбияси, чекка ҳудудлар ва маҳаллаларда уюшмаган ёшлар ўртасида мақсадли ғоявий-тарбиявий ишларни замон талабларидан келиб чиқиб ташкил этиш, шунингдек, жамиятнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган ички таҳдидлар – эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ аймоғчилик, оилавий қадриятлар ва ёшлар тарбиясига эътиборсизлик каби бошқа иллатларнинг барча кўринишларига қарши кескин ва муросасиз муносабатни шакллантириш, жамият учун истиқболли, замонавий тарғиботчиларни тайёрлаш мақсадида соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда қуйидаги йўналишларда иш олиб боради:
“Жаҳолатга қарши маърифат” тамойилидан келиб чиққан ҳолда терроризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, “оммавий маданият”нинг салбий таъсирлари, наркобизнес каби юртимизнинг тинчлиги ва осойишталигига раҳна соладиган, халқимизнинг иймон-эътиқодига зарар етказадиган ҳар қандай ёт ғояларга нисбатан аёвсиз курашчан муҳитни яратиш;
глобаллашув жараёнлари кучайиб, тинчлик ва барқарорликка қарши янги таҳдид ва хатарлар тобора кўпайган таҳликали, мураккаб вазиятда маънавият соҳасидаги ишларни юксак даражада такомиллаштириш;
мамлакат аҳли, айниқса, ёш авлоднинг дунё ва юртимиз миқёсидаги сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш, уларда фаол фуқаролик позициясини, фидойилик ва ватанпарварлик туйғусини камол топтириш;
Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси ва йил номлари билан боғлиқ Давлат дастурлари ижроси билан боғлиқ энг муҳим устувор вазифаларни изчил амалга ошириш;
халқаро майдонда юз бераётган муҳим воқеа-ҳодисалар, ён-атрофимизда кечаётган жараёнлар моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, одамларнинг фаол мушоҳада юритувчи ва теран идрок этувчи, маънан етук, сиёсий жиҳатдан фаол фуқароларга айлантиришга қаратилган маърифат тизимини яратиш;
тинчлик, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги вазмин ташқи сиёсат моҳиятини тушунтириш орқали халқимиз дунёқарашида миллий ифтихор туйғусини кучайтириш;
фуқаролик жамияти, ҳуқуқий давлатни ривожлантириш жараёнида барча ижтимоий гуруҳ ва табақалар вакилларининг ҳуқуқий онгини юксалтириш воситасида ватандошларимиз қалбида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига ҳурмат ҳиссини кучайтириш, айни пайтда, ўзининг фуқаролик ҳуқуқи, эркинликлари ва бурчини чуқур англаган ҳолда яшаши ва жамият ҳаётида фаол иштирок этишига кўмаклашиш.